Fizika bo'yicha NObel nima uchun beriladi?

Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди. Маълум бўлишича, илм-фан соҳасидаги обрўли совринлардан бирининг бу йилги соҳиблари Вашингтон университети олими Жеймс Таулес, Принстон университети вакили Фредерик Халдейн ва Браун университети илмий ходими Жон Костерлиц ўртасида тақсимланади. Улар, топологик фазали ўтишларга оид илмга қўшган ҳиссаси учун шунга муносиб топилган.

Қўмита хабарида айтилишича, мазкур олимлар ўта юқори ўтказгичлар, ўта оқувчи суюқликлар ва магнитли тасмалар каби материяларнинг ноодатий фаза(давр)лари ва хусусиятларини таърифлашнинг математик усулларини ишлаб чиқишган. Олимларнинг ишланмалари дунёнинг кўлаб олимлари изланишлар олиб бораётган моддаларнинг ноодатий фазаларини қидириш эҳтимолини ҳақиқатга айлантирган.
Manba: Xabardor.Uz

(Visited 8 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *