Garri Poter va Falsafiy tosh. 1-bob: Omon qolgan bola (5-qism)

Боланинг исмини эшитган мистер Дурслнинг юраги ќорин бўшлиѓи томон юмалаб тушди.
— Ћа, ћа… албатта, — деди у, — Фикрингга юз фоиз ќўшиламан…
Шундан сўнг у, бошќа бирор бир сўз айтмади. Хотини ванна ќабул ќилар экан, мистер Дурсль оёќ учида дераза ёнига бориб, ташќарига, боѓ томон ќаради. Мушук ћалигача тўсиќ устида, гўё ниманидир кутаётган каби Одамовилар хиёбонига диќќат билан термилиб ўтирибди.
Йўќ, нима ќилганда ћам тасаввурига зўр бериб юборганга чоѓи. Буларнинг бари Поттерларга нима дахли бор? Борди-ю дахли бўлса-чи… Агар… улар билан ќариндош эканлиги маълум бўлиб ќолса-чи… Йўќ, бунга бардош бериш нићоятда ќийин.
Эр-хотин ўринларига ётиши ћамоно миссис Дурсль уйќуга кетиб, тарашадай ќотиб ќолди. Мистер Дурсль эса кўзини катта очиб зимистонга ќараганча, ўйлаб ўйига етмаяпти. Уйќуга кетар экан, атрофда юз бераётган ћодисаларга Поттерларнинг алоќаси бўлган таќдирда ћам, уни ва Петуньяни бу ишларга аралаштиришлари мутлаќо шарт эмаслиги Дурслни тинчлантирган сўнгги фикр бўлди. Поттерлар Дурслларнинг ўзлари ва уларга ўхшаган одамларга бўлган муносабатларини жуда яхши билади. Атрофда бўлаётган ћодисаларга Петунья ёки Дурслнинг ўзи, агар бирор нарса бўлаётган бўлса, албатта, дахлдор бўлишларини тасаввур ќила олмайди. Мистер Дурсль чуќур эснаб, ёнбошлаб олди.
— Буларнинг бизга дахли йўќ…
Ќандай янглишганини билса эди у.
Мистер Дурсль нотинч уйќуга кетган маћалда тош девор устидаги ћайкалдай ќотган мушук Одамовилар хиёбонининг муюлишига узоќ тикилиб ўтирганча, ћатто уйќусираган ћам эмас. Ќўшни кўчадаги машинанинг эшиги гумбурлаб ёпилганида ћам, устидан бир жуфт давангирдай бойќуш учиб ўтганида ћам ќимир этмади. Мушук илк бор ќимирлаганида эса тун деярли яримлаб ќолди.
Мушук кузатиб турган кўча муюлишида худди ер остидан чиќиб келгандай, дафъатан бир киши пайдо бўлди. Уни кўрган мушук думини ликиллатиб, кўзини ќисиб олди.
Мовий кўзлари узун бурни устидаги ярим ой шаклига эга шиша кўзойнак ортидан ёрќин нурдай ярќираётган, илмоќсимон ќайрилма бурни гўё кам деганда икки жойидан сингандай кўринаётган, оёѓига пошнаси баланд, тўќали бошмоќ кийиб олган, кумуш тусли соч-соќоли белбоќќа ќисиб олгудай даражада узун, новча бўйли, озѓин, эгнидаги узун жубба устидан кийган тўќ ќизил ридоси ергача тушган ушбу кишига ўхшаш бирор-бир кимса Одамовилар хиёбонига ћали кирмаган бўлса керак.. Унинг исми Альбус Дамблдор.
Одамовилар хиёбонида истиќомат ќиладиган жойлик одамлар уни олќишлар билан ќарши олишларига ишониш ќийин, бироќ Альбус Дамблдорнинг ўзи бу ћаќда ўйлаб кўрмаган чамаси. Гарангсиб, ридосининг тахларида нимадир ќидирар экан, айни пайтда уни кимдир кузатиб турганини ћис этди. Кўчанинг нариги бошида ќараб турган мушук томон ўгирилган Дамблдорнинг сабабини англаш ќийин-у, кулгиси ќистади.
— Фаћмлашим керак эди, — деди у истећзоли кулиб.
Нићоят у, ички чўнтакларидан бирининг ичидан боядан бери ќидирган кумуш зажигалкага ўхшаш нарсани топди. Уни чаќди-да, бир оздан сўнг шиќ этиб ўчирди. Яќин орадаги кўча фонуси дарз кетгандай ўчиб ќолди. У зажигалкасини яна бир бор чаќди. Кейинги фонус ћам, бир оз милтиллаб, ўчди. Мўйсафид кўча бошида анави мушукнинг бир жуфт митти чироќќа ўхшаш кўзи ќолгунга ќадар чироќ ўчиргичини ўн икки бор шиќќилатди. Ана энди ўткир кўзли миссис Дурсль деразадан кўчага ќараганда ћам, ћеч нарсани кўра олмайди. Дамблдор чироќ ўчиргичини ридосининг чўнтагига ќайтариб солди-да, кўча бўйлаб 4- уй томон йўл олди. Уй ёнига етиб келгач, тош тўсиќ устига, мушук ёнига ўтириб, бирон маротаба бўлсин ќиё боќмай, гап бошлади.
— Сизни бу ерда учратганимдан таажжубдаман, профессор Макгонагалл.
Дамблдор йўл-йўл мушукка илжайиб ќўймоќчи бўлиб бошини бурган эди ћам-ки, дарѓазаб аёлга жилмайишга тўѓри келди. Эгнига зумрад ранг ридо кийган, худди мушукнинг кўзи атрофидаги белги шаклига ўхшаш квадрат кўзойнак таќиб олган, ќора сочларини бир тутам ќилиб йиѓиб олган аёл нимадандир безовта бўлаётганлиги кўриниб турибди.
— Мени ќандай танидингиз?
— Азизам, бир жойда бундай ќотиб турган мушукка ћали бирор маротаба бўлсин, дуч келганим йўќ.
— Куни бўйи совуќ тош устида ўтиргандан кейин ќотмай бўладими, — вайсади профессор Макгонагалл.
— Куни бўйи? Байрам ќилмадингиз-ми? Йўл-йўлакай базм уюштирилган ўнлаб жойларни кўрдим.
Профессор Минерва Макгонагалл жаћл-ла кулиб ќўйди.
— Ћа, албатта, ћамма байрам ќиляпти. Эћтиёткорона иш тутиш ўрнига, аксинча… Ћатто магллар ћам нималардир бўлаётганлигини сезиб ќолишди. Бу ћаќда уларнинг янгиликларида ћам таъкидлаб ўтилди, — гап бошлади у, норози оћангда, Дурсллар хонадони мећмонхонасининг ќоронѓи деразаси томон бош силкиб, — Эшитдим. Бойќушлар галаси, метеорит ёмѓир… Ахир магллар батамом овсар эмас-ку, ћар ќалай. Улар сезмай ќолишмайди. Кентда метеорит ёмѓири! Онт ичиб айтаман-ки, бу иш эси йўќ Дедал Дигглнинг ћунари бўлган. Кўнглига келган бемаънигарчиликни ќилаверадиган тентак!
— Дарѓазаб бўлманг, — мулойимлик билан тана ќилди Дамблдор, — Сўнгги ўн бир йил ичида биз камдан-кам ќувонганмиз.
— Биламан, — зарда ќилди профессор Макгонагалл, — Бироќ бу аќлдан озиш мумкинлигини англатмайди-ку. Ћамма огоћлигини осонликча йўќотди-ќўйди! Куппа-кундуз куни, лоаќал маглларга ўхшаб кийиниб олмасдан, сайр ќилиб юришганини ќаранг-а! Ахир ќанча миш-миш гаплар тарќаб кетади!
Профессор Макгонагалл эътироз кутиб, Дамблдорга еб юборгудай бўлиб ќаради. Ундан эса бирор сўз эшитмагач, давом этди:
— Бундан аќллироќ нарса ўйлаб топиш ќийин. Айни Ўзингиз-Биласиз-Ким нићоят ѓойиб бўлган куни, магллар, биздай одамлар борлиги ћаќида билиб олишса. Умид ќиламан-ки, у чиндан ћам ѓойиб бўлди, нима деб ўйлайсиз, Дамблдор?
— Шунга ўхшайди, — жавоб ќайтарди Дамблдор, — Миннатдор бўлсак арзийди. Лимонли обакидандон берай-ми?
— Нима?
— Лимонли обакидандон. Бу маглларнинг мевали конфетларидан бири. Жуда ћуш кўраман.
— Йўќ, раћмат, ош бўлсин, — деди профессор Макгонагалл, ћозир лимонли обакидандон сўриб ўтиришнинг мавриди эмаслигини таъкидлаган маѓрур оћангда, — Ћозир айтиб ўтганимдай, Ўзингиз-Биласиз-Ким ѓойиб бўлганлигига ќарамай…
— Азизам Минерва, ишончим комилки, аќл-идрок билан мулоћаза юритадиган сиздай бону уни ўз исми билан аташни ўзига эп кўради. Бундай бўлмаѓур «Ўзингиз-Биласиз-Ким»га ўхшаш гаплар сафсатадан бошќа нарса эмас… Ўн бир йилдан буён уни ўз исми: Вольдеморт, деб аташга одамларни мажбур ќилиш билан овораман.
Обакидандоннинг ёпишиб ќолган жилдини ажратиш билан овора
Дамблдор Вольдеморт исмини эшитган профессор Макгонагаллнинг сесканиб кетганини пайќамади.
Shokir Dolimov Harbiy-Tarjimon

(Visited 4 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *