Garri Poter va Falsafiy tosh. 1-bob: Omon qolgan bola (7-qism)

Дамблдор Гаррини ќўлига олиб, Дурсллар уйи томон ўгирилди.
— Мумкинми… У билан хайрлашиб олишга рухсат беринг, сэр? — ижозат сўради Хагрид.
У йирик, пахмоќ бошини энгаштириб, тикандек ботадиган ва афтидан виски ћиди уриб кетган лаби билан чаќалоќнинг пешонасидан ўпиб ќўйди-да, кутилмаганда яраланган итга ўхшаб, инграб юборди.
— Жим! — дўнѓиллаб берди профессор Макгонагалл, — Маглларни уйѓотиб юборасан!
— К-к-кечирасиз, — ћўнграб юборди Хагрид, киссасидан ўта кир бўлиб кетган катта дастрўмолини чиќариб, башарасини яширар экан, — Бар-бар-бардош бера олмайман! Лили билан Жеймс ћалок бўлишди… Кичкинтой Гаррини эса маглларга ташлаб кетяпмиз…
— Бу жуда ѓам-андућга тўла ћолат, албатта. Аммо ўзингни ќўлга ол, йўќса бизни сезиб ќолишади, — шивирлади профессор Макгонагалл, Хагридни юпатганича, ќўлига уриб-уриб.
Бу ваќтда Дамблдор боѓнинг паст бўйли тош тўсиѓи устидан ћатлаб ўтиб, уйнинг кириш эшиги томон йўл олди. Гаррини остона устига аста ётќизиб, ридосининг чўнтагидан хат чиќарди-да, уни адёл орасига жойлаб ќўйиб, шерикларининг ёнига ќайтди.
Улар бутун бир даќиќа сукут саќлаб, тугунчага ќараб ќолишди. Овоз чиќармай йиѓлаётган Хагриднинг елкалари титрар, профессор Макгонагалл юрак ютиб, кўзларини пирпиратар, Дамблдорнинг кўзидаги, одатда, ёрќин ёѓилиб турадиган нур эса гўё сўниб ќолгандай эди.
— Нима ћам ќилар эдик, бажарилиши керак бўлган ишни бажардик, — нићоят овоз чиќарди Дамблдор, — Бу ерда ортиќ ќолишга ћожат йўќ. Яхшиси юринглар, биз ћам байрам тантаналарига бориб ќўшилайлик.
— Ћа, — Хагриднинг овози йиѓига тўла чиќди, — Мен анави аравани Сириусга ќайтаришим керак. Хайр профессор Макгонагалл, профессор Дамблдор, сэр.
Хагрид, кўз ёшларининг жилѓаларини чарм енги билан артганча, мотоциклни эгарлади ва бир тепиб двигателни ишга туширди. Мотоцикл гуриллаганча осмонга кўтарилиб, зимистон ќаърига кириб кетди.
— Умид ќиламан-ки, тез орада кўришамиз, профессор Макгонагалл, — таъзим ќилди Дамблдор.
Профессор Макгонагалл эса бунга жавобан ќўлидаги дастрўмолига бурун ќоќиб ќўйди.
Дамблдор ўгирилиб, кўча бўйлаб нари кетди. Муюлишга етиб боргач, тўхтади. Чўнтагидан кумуш ўчиргичини олиб, бир маротабагина шиќиллатиб ќўйган эди ћам-ки, ичидан ўн иккита шарсимон ёѓду чиќиб, бир онда кўча фонусларининг колбалари ичига кириб кетди. Одамовилар хиёбони тўќ сариќ нурга тўлгач, юнги йўл-йўл мушук кўчанинг нариги бошидаги муюлиш ортига кириб кетгани, 4- уй остонасида эса кичкинагина тугунча тургани кўринди.
— Омад сенга, Гарри, — пўнѓиллади Дамблдор ва пошнасига туриб гир айланди. Ридо ћавода бир шувиллади-да, ѓойиб бўлди.
Енгил эсган шабада осмоннинг сиёћ ранг гумбази остидаги саранжом-саришта Одамовилар хиёбонида ўсаётган батартиб буталарни ќўзѓатиб юборди. Ћар ќандай жойда бўлса, бўлиши мумкин-у, аммо бу ерда ѓаройиб ва жумбоќли воќеаларни ћеч ким кутмайди. Гарри Поттер адёл ичида бир аѓанаб олди-ю, уйѓонмади. У жажжигина кафти билан ёнида ётган хатни маћкам сиќиб олганча, донг ќотиб ухлар, ўзини бошќача бола эканлигини, нићоятда машћур бўлиб кетганлигини, бир неча соатдан сўнг, ќўлида сут идиши билан пиллапояга чиќќан миссис Дурслнинг ќичќириѓидан уйѓониб кетишини, келаси бир неча ћафта давомида уни холаваччаси Дудли тинимсиз туртиши, чимчилашини билмас эди. Айни дамда бутун мамлакат ћудудидаги яширин байрам дастурхонлари атрофидаги одамлар унинг шарафигa паст овоз билан:
— Омон ќолган бола – Гарри Поттер учун, — деб ќадаћ кўтаришаётганини ћам билмас эди.
Shokir DOlimov Harbiy-tarjimon

(Visited 8 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *