Garri Poter va Falsafiy tosh. 1-bob: Omon qolgan bola(2-qism)

Чорраћага чиќќач, илк бор ѓалати бир ћолат гувоћи бўлиб ќолди. Ногаћон унинг нигоћи синчковлик билан харита ўрганиб турган мушукка тушди. Мистер Дурсль, ушбу ћолатга дастлаб эътибор ќаратишга ћам улгурмади, нимани кўрганини идрок этгач эса бошини кескин буриб, ортга ќаради. Одамовилар хиёбони бурчагида юнги йўл-йўл мушук турибди-ю, ёнида ћеч ќандай харита кўринмайди.
— Ќандай бемаънилик?! Тонг ёруѓлигининг ўйини бўлса керак бу.
Мистер Дурсль кўзини пирпиратиб олдида, мушукка баќрайтирди. Мушук ћам унга тик ќараб турибди. Ћаракатини давом эттирар экан, токи бурилиб, катта йўлга чиќќунга ќадар дўнг пешонасининг рўпарасидаги орќа томонни кузатиш кўзгусидан мушук ћаракатини кузатиб борди. Бу сафар мушук кўча номи ёзилган тахтадаги «Одамовилар хиёбони» ёзувини ўќимоќда. Йўќ, аниќроѓи у тахтага ќараб турибди. Ахир мушук харитани ћам, тахтадаги ёзувни ћам ўќий олмаслиги муќаррар-ку! Мистер Дурсль бир силкиниб олди-да, хаёлини мушукдан чалѓитди. Шаћарга элтадиган йўл давомида эса шу бугун ишда бир дунё пармаларга йирик буюртма олиши ћаќидаги ўйга чўмиб кетди.
Шунга ќарамай, шаћарга яќинлашган мистер Дурслнинг пармалар билан боѓлиќ орзу-ћавасини яна бир ћолат ќувиб юборди. Ћар куни эрталаб рўй бергани каби бугунги йўл тирбандлигида ўтирар экан, ћамма ёќда ѓалати кийиниб олган одамлар юрганини сезиб ќолди. Мистер Дурсль кишининг жиѓига тегадиган одамларни тоќат ќила олмайди. Бу одамлар эса ћаммаси бирдай ридо кийиб олган.
— Баъзан ёшларнинг беўхшов кийиниб олишганини ўйласанг, ваћиманг келади! Ридо – бирор-бир сўнгги чиќќан аћмоќона мода бўлса керак-да, — хаёлдан ўтказди у.
Машинасининг рулини бармоќлари билан чертиб ўтирар экан, ёнгинасида йиѓилиб олган, нималардир ћаќида кайфи чоѓлик билан шивирлашиб турган аќли норасолар томон ќараб, улар орасида икки-уч киши унчалик ёш эмаслиги, анави киши эса кекса бўлиб, зумрад-зангори ридо кийиб олганлигини ѓазаб билан пайќаб ќолди!
— Ќандай андишасиз киши экан!
Бирдан мистер Дурслнинг хаёлига:
— Буларнинг бари навбатдаги реклама ёки бирор-бир ўхшаш тадбир бўлиб, мана бу одамлар хайр-эћсон йиѓиб юрган бўлса керак, — деган ўй келди, — Ћа, энди тушунарли.
Нићоят машиналар ќўзѓалиб, икки даќиќадан сўнг, мистер Дурсль яна ўз пармалари ћаќида ўйлаганча, «Груннингс» идорасининг биноси ёнидаги машиналар турадиган майдончага кириб борди.
Тўќќизинчи ќаватда жойлашган хизмат хонасида мистер Дурсль доимо деразага орќа ўгириб ўтиради. Агар бундай ўтирмаганида бугун эрталаб у ўз хаёлларини пармаларга жалб этишга анча ќийналган бўлар эди. Негаки у, куппа-кундуз куни деразаси ёнидан бойќушлар тинмай учиб ўтишаётганини пайќамади. Аммо кўчадаги одамлар оѓзиларини очиб, лол ќолишганларича, йирик ўрмон ќушларининг кетма-кет учиб юришганини томоша ќилишди. Тўпланиб олган
меровларнинг аксарияти бойќушларни, ћатто тунда бўлсин, муќаддам кўришмаган.
Shokir Dolimov Harbiy-Tarjimon

(Visited 5 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *