Garri Poter va Falsafiy tosh. 1-bob: Omon qolgan bola(6-qism)

— Биз уни «Ўзингиз-Биласиз-Ким» деб атаганимиз сари ћамма нарса баттар чигаллашиб бораверади. Вольдеморт исмини талаффуз этишга тўсќинлик ќиладиган бирор-бир сабаб кўрмайман.
— Тушунаман, — деди Дамблдорнинг жасурлигидан бир ваќтнинг ўзида ћам ваћимага ќилган, ћам ќойил ќолган профессор Макгонагалл, — Бироќ Сиз бошќалардан фарќ ќиласиз, Ўзингиз-Била… Хўп яхши, Вольдеморт фаќат Сиздангина ќўрќиши ћаммага маълум.
— Сиз менга хушомад ќиляпсиз, — деди Дамблдор вазминлик билан, — Вольдемортнинг менда ћеч ќачон бўлмайдиган имкониятлари бор.
— Чунки сиз… м-м-м… бундай имкониятларни ќўллашга ћаддан ортиќ олижаноблик ќиласиз.
— Яхши ћам-ки атроф ќоронѓи. Помфри хоним менинг бошмоќчаларимни жуда ёќтиришини айтган кундан бери ћали ќизармаган эдим.
Профессор Минерва Макгонагалл Дамблдор томон ўткир нигоћ ташлади.
— Бойќушлар ћамма жойда тарќаган миш-миш гаплар олдида ћеч гап эмас. Атрофдагилар нималар деб юришганидан хабарингиз борми? Нима учун у ѓойиб бўлганлиги, уни пировардида нима тўхтатиб ќолганлиги ћаќида ќандай фикр билдиришмоќда?
Профессор Макгонагалл нићоят уни ћаяжонга солаётган, куни билан тош тўсиќ устида ўтириб чиќишга мажбур ќилган мавзуни очганлиги аён сезилар, мушук ќиёфасида ћам, аёл сифатида ћам, у ћали Дамблдорга бу ќадар синчковлик билан разм солиб ќарамаган эди. «Атрофдагилар» нималар деб юришганидан ќатъи назар, токи Дамблдор тасдиѓини эшитмас экан, бу миш-миш гапларнинг бирортасига ишонишни ћаёлига ћам келтирмаганлиги яќќол кўриниб турибди. Дамблдор эса навбатдаги обакидандон жилдини очиш билан машѓул.
— Одамларнинг айтишларига ќараганда, — ќатъият-ла давом этди профессор Макгонагалл, — Ўтган кеча, Вольдеморт, Годрик жарлигида, Поттерларни ўлдириш маќсадида пайдо бўлган эмиш. Миш-миш гапларга кўра, Лили ва Жеймс Поттер… улар… улар ћалок бўлган эмиш.
Дамблдор маъќуллаб, бош ирѓиди. Профессор Макгонагалл оћ уриб юборди.
— Лили, Жеймс… ишонгим… мен бунга ишонгим келмаган эди… Оћ, Альбус…
Дамблдор ќўлини узатиб, аёлнинг елкасига аста уриб-уриб ќўйди.
— Тушунаман… тушунаман… — деди бўѓиќ овоз билан.
Профессор Макгонагалл титраган овоз билан гапини давом этди:
— Бу ћали ћаммаси эмас. Айтишларига ќараганида, у, Поттерларнинг ўѓли Гаррини ћам ўлдиришга уринган эмиш. Бироќ ќўлидан келмабди. Ќаранг-а, кичкинагина болакайни ўлдира олмабди. Ќандай ќилиб ва нима сабабдан эканлигини ћеч ким билмайди-ю, лекин миш-миш гапларга кўра Вольдеморт Гаррини ўлдира олмаган, бироќ унинг сећри ќандайдир йўсинда йўќ бўлиб, барћам топган ва шу сабабдан ћам у ѓойиб бўлган.
Дамблдор ѓамгин бош ирѓиди.
— Шу гап… ростми? — ќалтироќ оћангда сўради профессор Макгонагалл, — Шунча ќилмишларни ќилган… шунча одамларнинг ёстиѓини ќуритган… кичкинагина болакайни ўлдира олмабдими? Унинг сећр-жодуси айни шу йўсинда барћам топиши… бўлиши мумкин эмас. Ќандай ќилиб, Муќаддас фалак ћаќи, Гарри омон ќолган?
— Тахмин ќилишдан бошќа чора йўќ, — жавоб ќайтарди Дамблдор, — Буни биз ћеч ќачон била олмаймиз.
Профессор Макгонагалл тўќима рўмолчасини олиб, кўзойнак ортидан кўз ёшини артиб олди. Дамблдор ќаттиќ хўрсиниб, чўнтагидан чиќарган тилла соатига ќараб ќўйди. Ўн иккита милли, бирорта ћам раќам кўринмайдиган ѓалати соат. Раќамлар ўрнига айлана бўйлаб ўн иккита сайёра тасвири айланади. Шундай бўлса-да, Дамблдор ўз соатини яхши тушунади шекилли, уни чўнтагига ќайтариб солиб ќўйди.
— Хагрид кечикяпти, — деди у, — Мени бу ерга келишимни ўша айтган бўлса керак Сизга?
— Ћа, — жавоб ќайтарди профессор Макгонагалл, — Ишончим комилки, нима учун айни шу ерга келишингиз сабабини айтмайсиз.
— Мен Гаррини, унинг ягона ќариндошлари бўлмиш амакиси ва холасига топширгани келдим.
— Ћар ќалай… Ћар ќалай мана бу уйда яшаётган одамлар бўлмаса керак? — ќичќирганча сакраб туриб, 4- уй томон ишора ќилди профессор Макгонагалл, — Дамблдор… ћаќингиз йўќ. Мен куни билан уларни кузатиб ўтирдим. Бундай оилага ўхшаган бошќа оилани топиш ќийин. Конфет талаб ќилиб, онасини кўчани бошидан охиригача тепиб келган ўѓли-чи! Гарри Поттер шулар билан яшайди-ми?!
— Гаррига ћар ќаердан кўра шу ер яхши, — гапни чўрт кесди Дамблдор, -Бир оз улѓайгач, амакиси билан холаси ћамма нарсани тушунтириб беришади унга. Мен уларнинг номига хат тайёрлаб ќўйдим.
— Хат? — тўсиќ устига ќайтиб ўтирганча, паст овозда сўради профессор Макгонагалл, — Нималар деяпсиз Дамблдор, бўлиб ўтган нарсаларни хат орќали тушунтириб бўлади деб ўйлайсиз-ми? Бу одамлар хат мазмунини ћаётда тушунишмайди! Гарри машћур бўлиб, афсонага айланади, келажакда бугунги кунни Гарри Поттер номи билан аташса, асло ћайрон бўлмайман. У ћаќда китоблар ёзишади. Ћар ќандай бола борки, Гаррининг исмини яхши биладиган бўлади!
— Мутлаќо ћаќсиз, — деди Дамблдор, кўзойнак тепасидан жиддий нигоћ ташлаб, — Шу гапнинг ўзи ћар ќандай кишининг бошини айлантириб ќўйиш учун етарли бўлади. Ћали юриш ва гапиришни билмай туриб, ном чиќариш! Ўзинг ћеч нарсани эслай олмайсан-у донгдор бўлсанг! Ундан кўра ўхшаш шов-шувлардан нарида улѓайгани, ћамма нарсани ўз аќли билан идрок этадиган ёшга етгач, ћаќиќатни келгусида ўзи мустаќил англаб етгани ва айни шу боис ћам Дурсллар оиласида улѓайгани Гарри учун маъќул эканлигини ўзингиз тушунмаяпсиз-ми?
Профессор Макгонагалл эътироз билдирмоќчи бўлди-ю, фикридан ќайтди.
— Ћа, албатта, Дамблдор, айтайлик Сиз ћаќсиз, — деди у, бир оз сукут саќлагач, — Аммо айтингчи, бола ќандай ќилиб келиб ќолади бу ерга?
Аёл бола ќиёфасини кўриш ниятида Дамблдорнинг ридосига шубћа билан кўз югуртириб чиќди.
— Уни Хагрид олиб келади.
— Бундай мућим топшириќни Хагридга ишониб, оќилона иш тутдим, деб ўйлайсиз-ми?
— Керак бўлса, Хагридга мен ўз ћаётимни ишониб топшираман, — деди Дамблдор.
— Уни тошбаѓир демоќчи эмасман, — истар-истамас тушунтира кетди профессор Макгонагалл, — Аммо жуда эћтиётсиз эканлигига кўзингизни юма олмайсиз-ку, ћар ќалай. У доимо… Бу ќандай шовќин бўлди?
Дафъатан паст гумбурлаб эшитилаётган товуш кўча сукунатини бузди. Дамблдор билан профессор Макгонагалл фара нурини кўриш илинжида атрофга назар солишар экан, товуш борган сари баланд эшитилди. Тез орада у ћаќиќий гуриллаган товушга айланди. Шундагина уларнинг аќли юќорига ќарашга етди. Бу орада осмон-у фалакдан ерга улкан мотоцикл келиб ќўнди.
Мотоцикл чиндан ћам нићоятда улкан бўлишига ќарамай, уни эгарлаб келган, бўйи оддий одам бўйидан икки баробар баланд, эни беш чандон энлироќ бўлиб, одам учун йўл ќўйса бўладиган ўлчамлардан анчагина йирик, устига-устак, тўзѓиган тим ќора ќуюќ соч тилимлари ва пахмайган соќоли юзини тўла-тўкис яшириб ќўйганлиги боис ёввойига ўхшаб кўринаётган баћайбат одам олдида ўйинчоќдай кўринмоќда. Унинг ќўл кафтлари сал нарида турган чиќинди ташлаш бакининг ќопќоѓидай келиб, чарм этик кийиб олган оёќларининг катталиги вояга етишига оз ќолган дельфин болаларини эслатмоќда. Мушаклари чиќиб кетган ўта катта баќувват ќўлларида адёлга ўралган алланима ушлаб олган.
— Хагрид, — енгил тортди Дамблдор, — Нићоят. Мотоциклни ќаердан олдинг?
— Ваќтинча олиб турибман, профессор Дамблдор, сэр, — жавоб ќайтарди гигант, — Ёш Сириус Блэк бериб турди, сэр.
— Муаммо бўлмади-ми?
— Йўќ, сэр. Уй деярли батамом вайрон бўлган, бироќ магллар у ёќ бу ёќ зир югуришни бошлаганларига ќадар йигитчани олиб чиќишга улгурдим. Ишлар жойида! Бристоль графлиги устида ухлаб ќолди.
Дамблдор билан профессор Макгонагалл ичида базўр кўриниб турган чаќалоќ донг ќотиб ухлаётган тугунча устига энгашишди. Боланинг кўмирдай ќоп-ќора сочи остидан яшин зигзагига ўхшаш ѓайриоддий тиртиќ кўриниб турибди.
— Мана шу ерига… — пичирлади профессор Макгонагалл.
— Ћа, — жавоб ќайтарди Дамблдор, — Бу чандиќ умрининг охиригача саќланиб ќолади.
— Бирор чора кўриб бўлмайди-ми, профессор?
— Кўриб бўлган таќдирда ћам, ќўлламаган бўлар эдим. Баъзи чандиќлар фойдали бўлиши мумкин. Мисол учун, чап тиззамда Лондоннинг ер ости йўллари чизмасига ўхшаш чандиќ бор. Хўш, Хагрид, уни менга бер, ишни охирига етказишимиз даркор.
Shokir Dolimov Harbiy-Tarjimon

(Visited 6 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *