garri Potter va falsafiy tosh. 1-bob: Omon qolgan bola(4-qism)

— Узр сўраманг сэр, узр билдирманг, ќадрдоним. Ћаётимнинг энг бахтли, энг чароѓон кунини ћеч нарса ќоронѓилаштира олмайди. Ќувонинг, чунки Ўзингиз-Биласиз-Ким нићоят ѓойиб бўлди! Бугун ћатто сизга ўхшаган магллар учун ћам катта, эшитяпсиз-ми, нићоятда катта байрам бўлиши даркор.
Мўйсафид мистер Дурслнинг белидан маћкам ќучиб олдида, чопганча нари кетди. Серрайиб ќолган мистер Дурслнинг оёѓи асфальтга ёпишиб ќолди. Ћозиргина уни мутлаќо нотаниш киши ќучиб олиб, устига устак магл деб атади. Бу аћмоќона сўзнинг ќандай маъно англатиши ћаќида эса ўйлашни ћам хоћламайди. Эсини бироз йиѓиб олгач, машинаси томон ошиќиб, тез уйга жўнади. Бўлиб ўтган ћодисани ўзига ўзи муќаддам эп кўрмаган, ћаддан ортиќ ќизишиб кетган тасаввур, деб тушунтиришга уриниб кўрди. Зеро у йўќ нарсани тасаввур этишни ћеч ќачон оќламаган.
Уйга яќинлашган Дурслнинг нигоћи ћовли боѓининг тош тўсиѓи устидаги, кайфиятини мутлаќо кўтармаган юнги йўл-йўл мушукка тушди. Кўзи атрофидаги белгиларини кўриб, бу айни эрталаб учратган мушук эканлигига шубћа ќилмади.
— Пишт! — ќичќирди мистер Дурсль, — Бу нима, мушукларнинг одатий хулќими? — ўзига ўзи савол берди у, мушук жойидан ќўзѓалмай, жиддий ќараб ќўйганини кўриб.
Имкон ќадар ўзини ќўлга олиб, бўлиб ўтган ишларга хотинини аралаштирмаслик аћдидан ќайтмаган мистер Дурсль уйга кирди.
Миссис Дурсль эса кунни осойишта ўтказди. Кечки дастурхон устида ќўшни аёлнинг терс ќизи ћаќида эрига батафсил сўзлаб берди. Бундан ташќари, Дудли янги «Хоћламайман» деган сўз гапиришни ўрганиб олганини эълон ќилди. Мистер Дурсль ўзини имкон ќадар одатдагидек тутишга уринмоќда. Дудли ўрнига ётќизилгач, кечки янгиликларни эшитиш учун мећмонхонага кириб кетди.
— Энди бугунги янгиликларга якун ясайдиган хабар. Юртимиз орнитологларининг берган маълумотларига ќараганда, бугун ћамма жойда бойќушларнинг таажжубли ћаракати кузатилди. Улар овга, одатда, тунда чиќиб, кун ёруѓида кўринмайди. Бироќ бугун кундузи, ушбу ќушлар учиб юрган минглаб ћолатлар ќайд этилди. Улар эрта тонгдан ћар томон учиб юришди. Экспертлар бундай фавќулодда ћолатнинг мантиќий сабабини ћанузгача тушунтира олмаяптилар, — мухбир истећзоли кулиб ќўйди, — Бу, ќандайдир жумбоќли ћодиса аломати. Энди, ћурматли телетомошабинлар об-ћаво янгиликлари билан Жим Мак Гаффин. Хўш, Жим, бойќушлар ёѓини бўладими?
— Бу ћаќда, Тед, — жавоб ќайтарди метеоролог, — Мен бирор бир янгилик айта олмайман-у, бироќ бугун бойќушларгина ўзини ѓалати тутмаганлигини аниќ биламан. Кент, Йоркшир ва Дандилик телемухлислар, кеча мен ваъда ќилган жала ўрнига метеорит ёмѓири ёѓаётганлиги ћаќида куни билан ќўнѓироќ ќилиб, мени хабардор ќилиб турдилар! Халќимиз аллаќачон Порохли Фитна байрамини нишонлашга киришиб кетганга ўхшайди. Жаноблар ћали эрта. Бу байрам келаси ћафта нишонланади! Ћа, мавриди келганда айтиб ќўяй, бугун тунда ёмѓир ёѓиши аниќ.
Мистер Дурсль креслода ўтирган жойида ќотиб ќолди. Бутун Британияда метеорит ёмѓири? Куппа-кундуз куни учиб юрган бойќушлар? Ћамма жойда ридо кийиб юрган одамлар? Бунинг устига анави Поттерлар ћаќидаги миш-миш гаплар…
Мећмонхонага иккита чашка чой кўтарган миссис Дурсль кириб келди. Йўќ, айтмаса бўлмайди, ќарор ќилди у ва томоѓини ќириб олгач:
— М-м-м… Петунья, азизам… синглинг ћаќида бирор-бир хабар эшитмадинг-ми?
Кутгандай бўлди. Саволни эшитган миссис Дурсль серрайиб, ѓазаби ќайнади. Умуман айтганда, иккаласи, шу кунга ќадар сингил ћаќида гап очмай, унинг йўќлигини англатадиган кўриниш бериб яшаб келишмоќда.
— Йўќ, — кескин жавоб ќайтарди хотини, — Ћа, нима ќилди?
— Ћар хил бемаъни янгиликлар тўѓрисида гапиришди, — мужмал гапирди мистер Дурсль, — Аллаќандай бойќушлар… метеорит ёмѓирими-ей… Шаћарда эса ѓалати одамлар юришибди…
— Хўш? — гапни шартта кесди миссис Дурсль.
— Мен… айтмоќчиман-ки… ћаёлимга… эћтимол… эћтимол, буларнинг бари… синглинг атрофидаги анави ѓалати одамлар билан боѓлиќми… ўзинг тушунасан-ку.
Петунья маћкам ќисиб олган лаблари орасидан чашкадаги чойни аранг ўтказди. Кўчада, Поттерлар ћаќида эшитиб ќолганлигини гапиришга эса мистер Дурслнинг юраги дов бермади. Ќанчалик уринмасин, оѓиз очишга журъат эта олмади. Бунинг ўрнига, бепарво оћанг-ла гапиришга уриниб:
— Уларнинг ўѓли-чи, ёши Дудли билан тенг шекилли, а?
— Эћтимол, — ѓижиниб жавоб ќайтарди хотини.
— Исми нима уни? Говард-ми?
— Гарри. Авомга хос, жирканч исм, агар менинг фикрим кимгадир ќизиќ бўлса.
Shokir Dolimov Harbiy-tarjimon

(Visited 8 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *