Garri Poter va Hikmatlar toshi. 2-bob: G'oyib bo'lgan oyna devor (1-qism)

Эр-хотин Дурсллар эрталаб уйѓониб, хонадонларининг остонасида жиян топиб олишган кундан сал кам ўн йил ўтган бўлса ћам-ки, Одамовилар хиёбони мутлаќо ўзгаргани йўќ. Тонгда чиќќан ќуёш ўша батартиб боѓни ћам, Дурсллар уйига кираверишдаги деворга ќоќилган бронза рангли «4» раќами ёзилган тахтачани ћам ёритиб, нурлари бир ваќтлар мистер Дурсль бойќушлар ћаќидаги хабарни эшитган мећмонхонага ќадар кириб боради.
Мећмонхонадаги камин токчасига батартиб терилган фотосуратларгина орадан анча ваќт ўтиб кетганлигидан далолат беради. Ўн йил олдин бу токчада ранг-баранг бош кийим кийдириб ќўйилган пушти коптокларга ўхшаш кичкинтойнинг расмлари турар эди. Энди эса суратларда гўдак эмас, балки илк бор велосипедга ўтираётган, дадаси билан компьютер ўйнаб ўтирган, онаси ќучиб ўпаётган оќ-сариќ сочли семиз ўспирин Дудли Дурсль акс эттирилган. Аммо ушбу оилада яна бир нафар бола яшашидан далолат берадиган бирор-бир аломат кўринмайди.
Шундай бўлса-да, ћикоямиз ќаћрамони Гарри Поттер айни шу уйда, Дурсллар оиласида истиќомат ќилади. Ћозир у ухлаяпти, бироќ ороми бузилишига атиги бир неча даќиќа ќолди холос. Петунья хола уйѓониб бўлган, унинг ёќимсиз овози янги кун кириб келганлигини англатадиган биринчи аломатдир.
— Тур ўрнингдан! Тезроќ! Бўл тез! — чийиллади холаси, эшикни гурсиллатиб, — Тур!
Гарри ётган ўрнида бир сапчиб тушди. Холаси ошхонага ўтиб, товани газ плитасига таќиллатганча уриб жойлаганини эшитди. Бола белига аѓанаб, ћозиргина кўрган тушини эслашга уринди. Гўё у мотоциклда, осмон-у фалакда учиб юрган экан. Яхши туш эди-я. Назарида бу тушни бир ваќтлар кўрган-у, бугун такрор кўргандай бўлди.
— Ћой, турдинг-ми? — пўписа оћангида ќичќирди яна эшик олдига келиб олган холаси.
— Деярли турдим, — жавоб ќайтарди Гарри.
— Ќимирла, чўчќа боласининг нимтасини товага жойлаб ќўйдим, ќараб тур, куйдириб ќўйма яна, ўѓилчам Дудлининг туѓилган кунида-я. Бугун ћамма нарса рисоладагидан ћам аъло бўлиши шарт.
Гарри англаб бўлмас алланарса деди.
— Нима дединг? — кескин сўради эшик ортидаги Петунья хола.
— Ћеч нарса деганим йўќ.
Дудлининг туѓилган куни. Ёдидан чиќариб ќўйибди-ку! Гарри уйќусираганча, ўрнидан туриб, пайпоѓини ќидира кетди. Пайпоќни каравоти остидан топиб, устидаги ўргимчакни ћайдаб юборди-да, оёѓига кийиб олди. Пиллапоя остидаги буфет ичига жићозланган ётоќхонада ухлайдиган Гарри ўргимчаклардан ќўрќмайди. Уларга аллаќачон кўникиб бўлган. Бу ерда ўргимчакларнинг каттагина оиласи яшайди.
Бола кийиниб олгач, даћлиз орќали ошхона томон йўл олди. Хонадаги стол устига ќути ва тугунчалар уйиб ташланган. Афтидан, Дудли ўзи талаб ќилиб олган янги компьютерга эга бўлибди. Иккинчи телевизор билан пойга велосипеди ћаќида гапирмаса ћам бўлаверади. Ўта семиз Дудлига пойга велосипеди нимага кераклигини Гарри аќлига сиѓдира олмайди. Бунинг устига у, агар кимнидир таъзирини бериш учун муштлашишини ћисобга олмаганда, спортни ўларча ёмон кўради. Дудли ёќтирадиган ягона нарса, унга бокс грушаси саналадиган Гарридир. Бироќ груша сифатида фойдаланиши учун даставвал у Гаррини ќувиб тутиши керак бўлади. Ташќи кўринишига кўра Гаррини тез югуради, деб айтиш ќийин бўлса-да, унга етиб олиш Дудли ва унинг тўдасига осон кечмайди.
Боиси нима эканлиги номаълум-у, эћтимол буфет ичида яшагани учун бўлса керак, Гарри доимо озѓин, жуссаси ёшига нисбатан кичик бўлиб ўсди. Дудлининг эски кийимларини кийиб катта бўлаётгани учун у боридан баттар кичик ва озѓин кўринади. Негаки, Дудлининг танаси барча кўрсаткичлар бўйича Гарриникига нисбатан тўрт баробар катта. Гаррининг юзи озѓин, тиззалари бўртиб чиќќан, сочлари ќоп-ќора, фирузакўзи эса ярќироќ бўлиб, ўртасига ќалин изоляция тасмаси ўралган юмалоќ кўзойнак таќиб юради. Дудли ћар доим Гаррининг бурнига ќарата зарб беришга урингани учун ћам кўзойнакнинг гардиши тез-тез синиб туради. Гарри ўзининг ташќи ќиёфасида ёќтирадиган ягона нарса – ѓайриоддий шаклдаги яшин зигзагига ўхшаш чандиќдир. Эсини танибдики, пешонасидаги ушбу тиртиќ ћеч битиб кетмайди. Петунья холасига берган биринчи саволи ћам айни шу чандиќ ћаќида бўлган.
— Бу, ота-онангни ћалок ќилган авариядан ќолган чандиќ, тушундинг-ми? Бас, ортиќча савол берма.
«Ортиќча савол берма» ќоидаси – бир маромда кечаётган Дурсллар ћаётининг энг асосий ќоидаси саналади.
Гарри товадаги ёш чўчќа нимтасини айлантириб турган фурсатда ошхонага Вернон амаки кириб келди.
— Сочингни тараб ол! — эрталабки салом ўрнида ўкирди у.
Вернон амаки ћафтада кам деганда бир маротаба газета устидан Гаррига ќараганча, боланинг сочини олиш ваќти бўлганлиги ћаќида баќиради. Гаррининг сочи синфдошларига нисбатан тез-тез олиб турилади. Аммо сочи нићоятда тез ўсгани учун ћам бу иш фойда бермайди.
Гарри товага тухум чаќиб турганида ошхонага она-бола кириб келди. Дудли ќуйиб ќўйгандай Вернон амакига ўхшайди. Зеро, унинг ћам йирик башараси ќизѓиш бўлиб, бўйни кўринмайди, кичик мовий кўзи серсув, оч-сариќ ќалин сочлари катта семиз бошида текис ётади. Петунья хола уни фариштагинам деб чаќирса, Гарри «парик кийган йирик» деб чаќиради.
Гарри ќовурилган тухум солинган ликопларни стол устига ќўйиб чиќишга уринди. Стол усти совѓаларга тўлиб тошгани учун ћам бу ишни бажариш осон бўлмади. Айни ваќтда совѓа санаётган Дудлининг авзои бузилганлиги турќидан маълум бўлиб ќолди.
— Ўттиз олтита, — ота-онасига тик ќараганича, айблов оћангида эълон ќилди у, — Ўтган йилдагига нисбатан иккитага кам.
— Ёќимтойгинам, Маржори амманг юборган совѓани санамадинг. Ана у, совѓамиз солинган катта ќути остида.
— Хўп яхши, ўттиз еттита дейлик, — Дудлининг юзи ѓазабдан ќизара бошлади.
Яќинлашиб келаётган жазава хуружининг аломатларини сезган Гарри, дастурхон ер билан битта бўлмасидан олдин кўпроќ еб улгуришга ћаракат ќилганча тухумни бўридай ямлаб, юта бошлади.
Шубћа йўќ-ки, Петунья хола ћам яќинлашаётган хавфли вазиятни сезиб, бидирлай кетди:
— Сайрга чиќсак, биз сенга яна иккита совѓа олиб берамиз, хўпми кулчагинам? Ќалай таклифим ёќди-ми? Яна иккита совѓа! Яхшими?
Дудли ўйланиб ќолди. Узоќ ўй сурди ва нићоят койиш оћангида:
— Шунда менинг совѓаларим сони ўттиз… ўттиз…
— Ўттиз тўќќизта бўлади, ќандгинам, — санашга ёрдам бериб юборди Петунья хола.
— Ћа, — деди нићоят курсига ўтирган Дудли, яќин орадаги тугунчани чангаллаб, — Ундай бўлса, майли.
Вернон амаки ћиринглаб юборди.
— Митти енотимиз ўз ќадрини билади. Худди ўзим-а. Яша ота-ўѓил, — деди у, Дудлининг сочларини ќўли билан ћурпайтириб ќўйиб.
Телефон жиринглади. Петунья хола ќўнѓироќќа жавоб берар экан, Гарри билан Вернон амаки Дудлининг пойга велосипеди, видеомагнитофон, видеокамера, масофадан бошќариладиган планер ќадоќларини очаётганини, ќутидан янги компьютер ўйинларининг ўн олтита дискини чиќараётганини кузатиб ўтиришди. Тилла соат ќутиси эндигина очилаётган фурсатда хонага юзи ташвишли ќиёфа касб этган Петунья хола дарѓазаб кириб келди.
— Ёмон хабар, Вернон. Миссис Фигг оёѓини синдириб олибди. Энди у анави билан ўтира олмас экан, — деди у, Гарри томон бош ирѓиб.
Даћшатга тушган Дудлининг оѓзи очилиб ќолди. Аммо Гаррининг юраги ќувончдан бир сапчиди. Ћар йили Дудлининг ота-онаси ўѓлининг туѓилган кунини байрам ќилишар, ўртоќларидан биттасини олиб шаћар боѓига боришар, гамбургер билан сийлашиб, кинога олиб киришар эди. Гарри эса ћар йилнинг шу куни, Дурсллардан икки кўча нарида яшайдиган, ќариб аќлини еган миссис Фигг билан ќолади. Кампирнинг уйига карамнинг ќўланса ћиди ўтириб ќолган бўлиб, устига устак узундан-узоќ ћаётининг ћар хил даврларида яшаб, битта ћам ќолмай ќирилиб кетган кўп сонли мушукларининг фотосуратлари билан тўлган фотоальбомни томоша ќилишга мажбур ќилади.
— Хўш, энди нима ќиламиз? — деди Петунья хола, гўё миссис Фиггнинг оёѓини Гарри бориб синдириб келгандай болага нафрат-ла юзланиб.
Гарри миссис Фиггнинг жони оѓриётганлигини тушунади, албатта. Бироќ Оппоќойим, Пуфик, Панжа амаки, Туфти каби мушукларининг расмларини яна бир йил кўрмаслигини ўйлаб ќувонди.
— Маржорига ќўнѓироќ ќилайлик, — таклиф киритди Вернон амаки.
— Бемаъни гапни ќўйсанг-чи, Вернон. Опанг бу етимни кўргани кўзи йўќлигини жуда яхши биласан.
Холаси билан амакиси Гарри ћаќида худди шу тарзда, аниќроќ айтилса, худди жирканч бир нарса ћаќида гапиришгандай, гўё у ёнларида йўќ ёки гап мавзусини идрок этишга аќли етмайдиган ландавурдай билиб, ќадр-ќимматини менсимай гапиришлари одатий ћол.
— Анави дугонанг-чи, исми нима эди, Ивонна-ми?
— Таътил ўтказгани Ўрта денгизга, Майорка оролига кетган, — шартта чаќиб олди Петунья хола.
— Мени уйда ќолдириб кетишларинг мумкин, — умид-ла гапга аралашди Гарри.
У телевизорда ўзи ёќтирган кўрсатувни томоша ќилиши, ћатто компьютер ўйнаши ћам мумкинлигини ўйлади. Бундай таклифни эшитган Петунья холанинг башараси эса худди лимон чайнаб олган одам турќидай буришиб кетди.
— Кейин-чи, кейин нима бўлади? Мен сайрдан ќайтиб келсам-у, уйим портлаб кетган бўлса, а? — ўшќириб берди у.
— Ћеч нарсани портлатмайман, — ваъда берди Гарри.
Аммо унинг гапини ћеч ким писанд ќилмади.
— Ўйлашимча уни ћайвонот боѓигача олиб борамиз-да, — аста гапини давом эттирди Петунья хола, — Машинада ќолдирамиз…
— Машина, эътиборингиз учун, ћали янги. Мен уни машинада ёлѓиз ќолдирмайман…
Муѓомбир ва муттаћам башарасини сал ќийшайтирса бас, онаси ћар нарсага тайёр бўлишини жуда яхши биладиган Дудли овози борича ўкира бошлади. Йиѓламаганига кўп йил бўлганлиги, аниќроќ айтганда, бу хонадонда йиѓлашига йўл ќўйилмаслиги боис фарёди ёлѓондакамлиги яќќол билиниб турибди. Петунья хола арзандасининг бўйин бўлиши керак бўлган жойидан ќучиб олди.
— Йиѓлама, Динки-дуди-дум, онанг сени хафа ќилдириб ќўймайди! — юпата бошлади у.
— Уни… биз… биз… биз билан бирга юришини… хоћламайман! — баќира кетди Дудли сохта ўкириш учун кучанишлар орасида, — У доимо… доимо ишкал ќилиб юради!
Дудли онасининг ќўллари орасидан Гаррига ќараб, ичиќоралик билан иршайиб ќўйди. Айни шу фурсатда эшик ќўнѓироѓи жиринглади.
— Э Худойим, улар келишди! — хитоб ќилди Петунья хола, хижолат чекиб.
Остонада Дудлининг яќин дўсти Пьерс Полукис ва унинг онаси кўринди. Пьерс турќи каламушга ўхшаш, бичими бесўнаќай чўп-устухон бола. Дудли ќайси болани уриб, адабини беришни истаб ќолса, ўша бечоранинг ќўлини айни шу Пьерс ќайириб, ушлаб туради.
Shokir Dolimov Harbiy-tarjimon

(Visited 19 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *