Garri Poter va Hikmatlar toshi. 3-bob: Hech qayerdan kelgan xatlar (1-qism)

Бразилия боа-констрикторининг ќочиб ќолиши Гаррига жуда ќимматга тушди. Уни буфет ќамоѓидан озод ќилишганида ёзги таътил бошланиб бўлган, Дудли эса янги видеокамерасини бузиш, бошќариладиган планернинг абжаѓини чиќариш, пойга велосипедига минган биринчи куниёќ Одамовилар хиёбонида ћассага таяниб юрган кекса миссис Фиггни уриб юборишга улгуриб бўлган эди.
Гарри мактабдаги таћсил мавсуми тугаганидан ќувонса-да, Дудли ва унинг Пьерс, Деннис, Малькольм ва Гордон исмли барзанги ва худди атайин саралаб олингандай бефаћм, деярли ћар куни мећмонга келадиган оѓайниларидан ќутулмади. Бироќ Дудли йириклик, айниќса бефаросатликда ўртоќларидан ўтиб тушади ва шу боис ћам тўда боши саналади. Улар ћам Дудли хуш кўрган «Гаррини ќувиб уриш» спорт турини ёќтириб, тўда бошига бажонидил шерик бўлишади.
Гарри бўш ваќтини имкон ќадар уйдан нарида ўтказишга ћаракат ќилди. Теварак-атрофда айланиб, ёш ќалбида умид учќунини ёќќан янги ўќув йили ћаќида ўйлаб юрди. Гап шундаки, сентябрь ойида Гарри бошланѓич мактабга эмас, ўрта мактабга ва энди, ћаётида биринчи бор, Дудлисиз боради. Дудлини ќачонлардир Вернон амаки тамомлаган «Смелтинг» хусусий мактабига ќабул ќилишди. Пьерс Полукис ћам шу мактабга йўлланди. Гаррини эса «Бетон деворлар» туман умумтаълим мактабига ёздириб ќўйишди. Дудлининг фикрича бу жуда кулгили эмиш.
— «Бетон деворлар»да ўќиш бошланадиган биринчи куни ћар бир ўќувчининг бошини унитазга ботириб чиќишар экан, — деди у Гаррига, — Истасанг юр тепага чиќиб, машќ ќиламиз?
— Йўќ, раћмат. Бечора унитазимизга сенинг бошингдан ћам баттар жирканч нарса тушгани йўќ ћали. Тиќилиб ќолади-ку, — жавоб ќайтарди Гарри ва бефаћм Дудли гап маѓзини идрок этгунга ќадар ќочиб ќолди.
Июль кунларининг бирида Петунья хола билан Дудли Лондонга, «Смелтинг» ўќувчилари кийиб юрадиган кийим харид ќилишга кетишди. Гарри эса миссис Фигг билан ќолди. Кампирнинг уйи олдингидай даћшатли эмас. Аниќланишича, миссис Фигг оёѓини уй ћайвонларидан бирига ќоќилиб йиќилганидан синдириб олган экан. Айни шу кундан эътиборан кампирнинг ћайвонларга бўлган оташин мућаббати бир оз сўнган эмиш. У Гаррига телевизор кўришга рухсат бериб, бир бўлак шоколад синдириб берди. Шоколадни татиб кўрган Гарри, ушбу плитка миссис Фиггнинг уйига келтирилганига бир неча йил бўлганлигига шубћа ќилмади.

***
Кечќурун мећмонхонада Дудли ўзининг янги либосини кийиб, ћаммага намойиш ќилди. «Смелтинг»да таћсил кўрадиган ўѓил болалар тўќ ќизил куртка, тўќ сариќ калта шим ва «Канотье» деб аталадиган ясси похол шляпа кийиб юришади. Бундан ташќари, ћар бир ўќувчида, ўќитувчи ўгирилиб турган фурсатда шерикларини туртиб туриши учун ѓадир-будур таёќча бўлиши керак экан. Эътироф этилишича, бундай турткилар келгуси ћаёт учун фойдали саналадиган кўникмалар шаклланишига омил бўлар эмиш.
Вернон амаки ўѓлининг калта шимига ќараб, ушбу фурсат оила ћаётидаги энг тантанали, жиддий аћамиятга эга фурсат эканлигини йиѓламсираган оћанг-ла таъкидлаб ќўйди. Петунья хола эса ћўнграб, йиѓи орасида, ёќимтой Сичќонча-Дудли улѓайиб ќолганига ћеч ишонгиси келмаётганини базўр айта олди. Гарри бирор-бир ўринсиз сўз айтиб ќўйишдан ўзини тийди. У шундоќ ћам Дудлининг кепатасига ќараб ќаћќаћлаб юборишдан ўзини тийиш учун кучанганидан ќовурѓасини оѓритиб олган.

***
Эртасига эрталаб, нонуштага чиќќан Гарри ошхонани ќўланса ћид босиб кетгани, ошхона чаноѓига ўрнатилган рух тоѓора ушбу ћид манбаси эканлигини пайќади. Яќин келиб, тоѓорадаги лойќа сув ичида ифлос пояндозларга ўхшаш латталарни кўрди.
— Нима бу? — сўради у Петунья холасидан.
— Сенинг янги мактаб кийиминг, — жавоб ќайтарди холаси Гарри савол берганида ћар сафаргидай жаћли чиќиб, лабини ќимтиб олганча.
— Ие, кийим бунаќанги нам бўлиши керак эканлигини билмас эканман, — деб ќўйди Гарри яна бир бор тоѓора ичига ќараб ќўйиб.
— Тентакланма, — жаћл ќилди Петунья хола, — Сен учун ћаракат ќиляпман. Кийиминг одам кийимига ўхшаб, эл ќатори юришинг учун Дудлигинамнинг нарсаларини кул рангга бўяяпман.
Гарри одам киядиган кийим айни шундай бўлишига шубћа ќилса-да, баслашишни ортиќча билди. У нонушта ќилишга ўтириб, биринчи сентябрь куни «Бетон деворлар»га ќайси ќиёфада боришини ўйламасликка ћаракат ќилди. Эћтимол, филнинг эскириб кетган терисидан тайёрланган кийим кийиб олгандай кўринса керак.
Ошхонага Гаррининг янги мактаб кийимидан чиќаётган ћиддан ћазар ќилиб, бурун буриштирган Дудли билан Вернон амаки кириб келди. Вернон амаки ћар сафаргидай ќўлига газета олди, Дудли эса кўтариб юришни одат ќилиб олган смелтинг таёќчасини столга уриб ўтирди.
Шу пайт кириш эшигида, почтачи почта ташлаб кетиши учун очилган туйнук ќопќоѓининг шилќ этган товуши, сал ўтиб, гиламча устига хат тушгани эшитилди.
— Дудли, хатни олиб кел, — буюрди Вернон амаки.
— Гарри олиб келсин.
— Гарри, почтани олиб кел.
— Дудли олиб келсин.
— Дудли, ќўлингдаги таёѓинг билан бир тушир.
Гарри таёќќа чап бериб, эшик томон кетди. Гиламчада Вернон амакининг Ла-Манш бўѓозидаги Уайт оролида дам олаётган Маржори опаси йўллаган откритка, жигар ранг конверт, ћаќ тўлаш ћисоблари бўлса керак ва Гарри номига ёзилган хат ётибди.
Гарри хатни ќўлига олиб, ундан кўзини уза олмади. Боланинг юраги кўкрак ќафасининг ичида резинанинг бир учига боѓлаб ќўйилган коптокдек сакрай бошлади. Ћаёти давомида унга ћеч ким, ћеч ќачон хат йўлламаган. Ахир ким унга хат юбориши мумкин? На дўстлари, на ќариндошлари бўлса. Кутубхонага ћам аъзо бўлмаган. Шу боис, китобни ќайтаришга доир ќўпол талабнома келишини кутмайди. Нима ќилганда ћам мана хат, ќўлида ушлаб турибди. Хато бўлиши ћам мумкин эмас, чунки манзил жуда аниќ ёзилган:

Сюррей графлиги,
Литтл Уингинг шаћарчаси,
Одамовилар кўчаси, 4- уй,
Пиллапоя остидаги буфет,
Мистер Г. Поттерга

Сарѓиш пергаментдан тайёрланган конверт ќалин, вазмингина. Сиртидаги манзил эса зумрад тусли яшил сиёћ билан битилган. Марка йўќ (Пергамент – сув, ёѓни ўзига шиммайдиган ќилиб ишланган ќоѓоз). Ћаяжондан титраётган ќўли билан конвертнинг орќа томонини ўгириб ќараган Гарри: катта «Х» ћарфини ўраб олган шер, бургут, бўрсиќ ва илон тасвири туширилган ќирмизи сурѓуч мућрни кўрди.
— Ќаерда ќолдинг? — эшитилди Вернон амакининг овози, — Хат ичида бомба бор-йўќлигини текширяпсан-ми? — сўради у, ўзининг ћазилидан ўзи кулиб.
Гарри, хатдан кўзини узмай ошхонага ќайтиб кирди. У Вернон амакига откритка билан ћаќ тўлаш ћисобларини узатди-да, ўтириб сариќ конвертни аста очишга киришди.
Вернон амаки ћаќ тўлаш ћисобларини шартта очиб, пишќириб ќўйди-да, откритка ўќишга киришди.
— Маржори касал бўлиб ќолибди, — деди у, хотинига, — Ниманидир еб…
— Дада! — бирдан баќириб юборди Дудли, — Дада, ќара, Гаррининг ќўлига ќара, нима у?
Гарри, конверт пергаментига ўхшаш ќаттиќ пергаментга битилган хатни эндигина очишга улгурган эди ћам-ки, Вернон амаки уни ќўполлик билан ќўлидан тортиб олди.
— Бу менга келган хат! — ќайтариб олишга интилганча баќириб юборди Гарри.
— Ким ћам сенга ёзарди? — деди Вернон амаки ќўлидаги хатни очилиб кетиши учун силтаганча, ћаќоратомуз оћангда.
Бироќ хат матнига ќараши билан башарасининг ќизил ранги яшил тусга, светофорнинг ранги алмашганидан ћам тез алмашиб кетди. Яшил тус билан ћам иш битмади. Сония ўтар-ўтмас унинг турќи ќуриб ќолган сули бўтќанинг кул рангини касб этди.
— П-п-петунья! — нафаси ќайтиб, шивирлади у.
Дудли хатни чангаллаб олишга уриниб кўрди. Аммо Вернон амаки хатни шу ќадар баланд кўтариб олган эдики, Дудлининг бўйи етмади. Пергаментни ќизиќсиниб ќўлига олган Петунья хола хатнинг биринчи сатрини ўќиди-ю, худди ћушини йўќотиб ќўядигандай бир даќиќага яќин тебраниб турди.
— Вернон! Э марћаматли Худо! Вернон! — хириллай кетди у, бўѓзини ушлаб олиб.
Дудли билан Гарри ћанузгача ошхонада эканлигини унутиб ќўйган эр-хотин бир-бирига тикилиб ќолди. Шахсини бу ќадар писанд ќилмасликларига кўникмаган Дудли ќўлидаги таёќ билан кучи борича отасининг бошига ќараб ќўйиб юборди.
— Хатни ўќимоќчиман! — баланд овозда баёнот ќилди у.
— Йўќ, уни мен ўќимоќчиман, — нафрат ила Дудлининг гапини бўлди Гарри, — У менинг номимга келган!
— Йўќолларинг бу ердан. Иккаланг! — жони оѓриб хириллади Вернон амаки, хатни конверт ичига солар экан.
— ХАТИМНИ ЌАЙТАРИБ БЕРИНГ! — ќичќирди Гарри ќилт этмай турганча.
— Хатни менга беринг! — талаб ќилди Дудли.
— ЙЎЌОЛЛАРИНГ!
Shokir Dolimov Harbiy-tarjimon

(Visited 5 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *