Garri Poter va Hikmatlar toshi. 3-bob: Maktab qoravuli (1-qism)

ГУМ! Эшик яна бир бор ќарсиллади.
— Ким ўќ узди? — аћмоќона савол берди ўтакаси ёрилиб кетган Дудли ўрнидан ирѓиб туриб.
Орќа томондан ќўлига милтиќ ушлаб, бесўнаќай сакраб чиќќан Вернон амакининг шовќини эшитилди. Ћа, ана энди узун ясси ќоѓоз халтада нима бўлганлиги аён бўлди.
— Ким у? — баќирди амаки, — Огоћлантириб ќўяй, ќуролланганман!
Орага бир оз сукунат чўкди. Сўнг бирдан ЌА-А-АРС-С!
Ќаттиќ зарба берилган эшик ошиќ-мошиѓидан узилиб, гумбурлаганча ерга тушди.
Остонада чигаллашиб кетган ќалин ёли ва узун исќирт соќоли остидаги йирик башараси деярли кўринмаётган, бироќ бундай тартибсизлик орасида катта-ката кўзлари бир жуфт ќора ќўнѓиздай ярќираётган девќомат киши пайдо бўлди.
Баћайбат киши ичкарига анча букилиб кирган бўлса ћам, сочи билан шифтдаги ўргимчак уяларини супуриб юборди. Девќомат ерда ётган эшикни ћеч ћам зўриќмай кўтариб, жойига ўрнатиб ќўйганидан сўнг, денгиз бўронининг ѓувуллаган товуши анча пасайди.
— Итдай чарчаганман, чой беринг, — илтимос ќилди у, даћшатдан эси чиќиб кетган Дудлига яќинлашиб, — Нари жил, бўрдоќи.
Дудли чийиллаганча ќочиб ќолиб, Вернон амакининг белига ёпишиб олган онасининг орќасига бекинди.
— Ћа-а, мана Гарри! — хитоб ќилди чаќирилмаган мећмон.
Гарри рўпарасидаги кишининг баджаћл, ёввойи, ќорайиб кетган юзига тикилиб, табассум ёѓилиб турган ќўнѓиз кўзлари атрофини ажин ќамраб олганини пайќади.
— Мен сени мана бу-у-у-у-ундай бўлганингда кўрганман, — деди давангир бармоѓини кўрсатиб, — Ќаранг-а, отасининг худди ўзи-я, кўзлари-чи, онасининг кўзларига ўхшабди-ќопди.
— Бу уйни зудлик билан тарк этишингизни талаб ќиламан, сэр! — овоз берди Вернон амаки ѓижирлаб нафас ютганча, — Сиз бостириб… зўрлик билан бузиб…
— Тинч ќўй мени, ландавур, — ќўл силтади давангир.
Кутилмаган мећмон диван суянчиѓи орќали энкайиб, Вернон амакининг ќўлидаги милтиќни шартта тортиб олди-да, ундан осонликча тугун тугиб, кулба бурчагига улоќтирди. Амаки эса думи босиб олинган сичќондай чийиллаб ќўйди.
— Ќисќаси, Гарри, — деди давангир Дурслларга орќа ўгириб, — Туѓилган кунинг билан табриклайман! Мана, сенга совѓа олиб келдим. Фаќат, чамаси, йўл-йўлакай андак эзиб ќўйганга ўхшайман. Ћеч ќиси йўќ, бари-бир жуда мазали.
У ќора плашининг ички чўнтагидан бир оз эзилган ќутини чиќариб, Гаррига узатди. Бола совуќдан ќалтираётган бармоќлари билан ќутини очиб, устига яшил шакар-ќиём билан «Туѓилган кунинг билан, Гарри!» сўзлари ёзилган катта шоколад тортни кўрди.
Болакай бошини орќага ташлаб, рўпарасидаги баћайбат кишининг мећр товланиб турган юзига ќаради. Самимий миннатдорлик билдирмоќчи бўлди-ю, юрагидан чиќќан сўзлар бўѓзига келганда тиќилиб ќолиб, «Раћмат» ўрнига беихтиёр:
— Сиз кимсиз? — деб пичирлади.
Давангир ќаћќаћлаб юборди.
— Ћаќиќатан ћам ўзимни таништирганим йўќ, а, ћали? Рубеус Хагрид, «Хогварц» ќоровули ва хизматкори, — эълон ќилди давангир.
У боланинг ќўлини мисли кўрилмаган йирик кафти билан бутунлигича ўраб олиб, кучсиз силтаб ќўйган бўлди.
— Чой масаласи нима бўлди? — эслатди Хагрид, ќўлини ишќалаб, — Ћа айтгандай, ўткирроќ ичимлик бўлса, рад этмаган бўлар эдим.
Унинг нигоћи чипсдан бўшаб, бужмайиб ќолган ќоѓоз халталар ётган бўм-бўш каминга тушгач, мийиѓида кулиб ќўйиб, энгашди. Нима иш ќилганини ћеч ким кўрмади-ю, ќаддини ростлаганида, камин панжараси ортида ловуллаб ёнаётган гулхан кўринди. Нам тортган совуќ кулба ичига жон бахшида илиќлик таралди. Гарри ўзини гўё иссиќќина, хушбўй ваннада ётгандай ћис этди.
Девќомат ялпайганча ўтириб олган бечора диван ѓарчиллаб эгилиб. У катта плашининг чўнтакларидан мис чойнак, силлиќ ќадоќќа ўралган сосискалар, темир косов, чой дамлаш чойнаги, бир нечта сири кўчган кружка, каћрабо ранг суюќлик ќуйилган шиша каби ћар хил нарсалар чиќарди. Кечки овќат тайёрлашга киришар экан, шишадаги суюќликни тез-тез сўриб борди. Тез орада кулбани чўѓда тарс-тарс ёрила бошлаган сосискаларнинг мазали ћиди ќамраб олди. Хагрид камин ќаршисида ивирсиб ўтирганида ћеч ким овоз чиќармади. Темир косов устидан бир оз куйиб, иштаћани ќўзѓатадиган хушбўй сосискаларнинг дастлабки олти донасини олиши билан Дудли сал ќимирлаб ќўйди.
Буни сезган Вернон амаки дарћол ўѓлини тўхтатди:
— Тўхта Дудли, уни ќўлидан ћеч нарса олма!
— Дурсль, сени кўпчиб пишган баќалоќ кулчагинангга баттар ёѓ босишнинг ћеч ћам ћожати йўќ, — деди мећмон нафрат-ла кулимсираб, — Шундай экан, ортиќ чиранма.
Хагрид сосискалардан бирини Гаррига узатди. Бола нићоятда оч бўлиб, ћаётида бундай мазали овќат емаган гўё. Кўзини девќоматдан узмай тановул ќилди. Ћеч ким ћеч ќандай тушунтириш бермагач, ўзи сўраб билишга аћд ќилди:
— Маъзур сананг-у, кимлигингизни бари-бир тушунмадим.
Девќомат кружкага ќуйилган суюќликдан хўплаб олди-да, кафтининг орќа томони билан оѓзини артиб:
— Мени эл ќатори Хагрид деб чаќиравер. Айтдим-ку сенга «Хогварц» ќоровулиман деб. «Хогварц» ћаќида эшитгансан-ку, ахир.
— М-м-м… йўќ, — иќрор бўлди бола ва Хагриднинг рућий ларзага келаётганини пайќаб, — Узр, — деб ќўшиб ќўйди.
— Узр? — бўкириб юборди Хагрид, шу топда ер тезроќ ютиб юборишини истаб ќолган эр-хотин Дурсллар томон ўгирилиб, — Анави нусхалар узр сўрашлари керак! Хўп майли, хатлар сенга берилмади, лекин «Хогварц»дан бехабар бўлиб ўсишинг! Буниси энди ћаддан ортиќ! Ўзинг-чи, ота-онанг ўз маћоратларини ќаерда ўќиб ўрганишганини ћеч сўрамадинг-ми?
— Ќандай маћорат ћаќида гапиряпсиз? — сўради Гарри.
— ЌАНДАЙ МАЋОРАТ? — момаќалдироќ гумбурлаган сингари ўкирди Хагрид, — Ќани сен нари тур-чи!
Баджаћл ћолатда ирѓиб турган давангир танаси билан кулбани тўлдирди-ќўйди. Эр-хотин Дурсллар деворга ёпишиб олишди.
— Буни ќандай тушуниш керак?! — баќирди Хагрид, — Мана бу болакай ЋЕЧ НАРСАДАН ХАБАРИ ЙЎЌМИ?!
Гарри бир оз ошириб-бўктириб юборгандай ћис этди ўзини. Ћар ќалай у мактабда таћсил кўрган, баћолари ћам ёмон эмас.
— Нега энди, — гапга аралашди у, — Мен санаш, ёзишни биламан.
— Мен ўз дунёмиз тўѓрисида гапиряпман, — ќўл силтади Хагрид, — Сенинг дунёнг. Менинг дунём. Ота-онанг дунёси ћаќида сўраяпман.
— Ќанаќанги дунё?
Хагрид портлаб кетгудай бўлгани аён кўриниб турар эди.
— Сени-ми, Дурсль! — гумбурлаб давом этди у.
Ранг-ќути ўчиб, мурдадек оќариб ќолган Вернон амаки минѓир-минѓир ќилиб алланима пичирлаган бўлди. Хагрид изтироб ила Гаррига ќараб ќолди.
— Бу ќанаќаси! Ота-онанг ћаќида ћеч нарса билмайсан-ми?! Ахир улар ном чиќарган! Ўзинг ћам жуда машћурсан!
— Нима? Ростдан ћам мен… менинг… ота-онам машћур-ми?
— Билмайди… ћеч нарсани билмайди…
Хагрид ќўлларини сочларига суќиб, бошини маћкам сиќиб олганча, Гаррига чинакамига ачиниб тикилди ва узоќ танаффусдан сўнг:
— Сен ким эканлигингни сенга айтишмади-ми?
— Жим бўлинг! — талаб ќилди кутилмаганда мардлиги тутиб ќолган Вернон амаки, — Овозингизни ўчиринг, сэр! Болага гапиришни ман этаман!
Хагрид Вернон амакига шундай ќараб ќўйди-ки, ўзини Вернон Дурслдан ћам мард деб билган ћар ќандай кишининг юраги, бундай нигоћга рўбару бўлгач, товонига тушиб кетган бўлар эди.
— Сен унга бирор-бир нарсани сўзлаб бермабсан, — ћар бир ћарфи ѓазабга тўлиб-тошган сўзлар ила жавоб ќайтарди давангир, — Дамблдорнинг хатини болага ўќиб бермабсан! Бор гапни ундан сир тутиб юрибсан! Сўзларимнинг маъносини уќяпсан-ми, Дурсль?
— Нима сир тутилган? — ћаяжонланиб сўради Гарри.
— ЖИМ! МАН ЭТАМАН! — ваћимага ичра чинќириб юборди Вернон амаки.
Петунья хола даћшатга тушганидан нафаси бўѓилиб ќолди.
— Ћа, ћозироќ овозимни ўчираман, аћмоќлар! Гарри, сен – сећргарсан!
Кулбага сукунат чўкди. Фаќат денгизнинг ўкираётгани ва шамолнинг чийиллаётгани эшитилмоќда.
— Мен, кимман? — сўради Гарри, оѓзи ланг очилиб.
— Сећргарсан, тушундинг-ми? Сећргар! — деди давангир диванга, уни янада баттар эзиб жойлашиб, — Энг мућими нићоятда зўр сећргарсан, машќ ќилсанг, албатта. Ота-онаси зўр сећргар бўлган бола ёмон бўлармиди? Хўп, керакли гап гапирилди… Ана энди мана буни ўќийдиган фурсат етди, — деди Хагрид болага сарѓиш конверт узатиб.

Денгиз, Ќоядаги кулба, пол тахта.
Мистер Г. Поттерга

Гарри зориќиб юрган хатни ќўлига олиб ўќиди:

«ХОГВАРЦ»
СЕЋРГАРЛИК ВА АФСУНГАРЛИК САНЪАТИ МАКТАБИ
Директор: Биринчи даражали Мерлин ордени соћиби, Буюк Афсунгар, Бош Сећргар, Нуфузли Зот, Бутун жаћон Сећр-жоду Конфедерацияси аъзоси АЛЬБУС ДАМБЛДОР

Ћурматли мистер Поттер!
Сиз «Хогварц» Сећргарлик ва афсунгарлик санъати мактабига ќабул ќилингансиз. Сизни бу ћаќда хабардор ќилиш бизга нићоятда катта ќувонч бахш этади. Ўзингиз билан олиб келадиган зарурий адабиёт ва буюмлар рўйхати хатга илова ќилинган.
Машѓулотлар 1 сентябрь куни бошланади. Жавоб тариќасида йўллайдиган бойќушингизни 31 июлдан кечиктирмасликни сўраймиз.
Самимий эћтиром ила,
директор ўринбосари
Минерва Макгонагалл

Гаррининг ћаёлида лоп-лоп этиб ёрилган мушаклар каби ћар хил саволлар туѓила бошлади, бироќ уларни ќай изчилликда беришга боши ќотди. Бир оз ўйлангач, нићоят:
— «Жавоб тариќасида йўллайдиган бойќушингиз» деганини ќандай тушуниш керак? — ѓўлдиради у.
— Э, ћа, эсим ќурсин, сал бўлса унутиб ќўйибман-ку! — хитоб ќилди Хагрид юк ортилган от аравани урса аѓдариб юборгудай куч билан пешонасига бир уриб.
У чўнтагини титкилаб, ћаќиќий, тирик, ћурпайиб кетган бойќуш, узун пат-ќалам ва пергамент ўрамини чиќарди. Тиришганидан тилини чиќариб олганча, Гарри тескарисига ўќиб турган ажи-бужи хат ёзди:

Ћурматли профессор Дамблдор!
Хатни Гаррига топширдим.
Эртага бозорга чиќамиз.
Об-ћаво даћшат.
Умид ќиламан-ки, Сиз соѓ-саломатсиз.
Хагрид.
Shokir Dolimov Harbiy-tarjimon

(Visited 13 times, 1 visits today)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *