Forbes журналининг 100 йиллиги муносабати билан энг эксцентрик миллиардерлардан бири, Virgin Group холдинги раҳбари Ричард Брэнсон таваккалчиликлари ҳақида эссе ёзишга қарор қилди. Унинг фикрлари билан қисқача қуйида танишишингиз мумкин.

“Менимча, ушбу лойиҳада иштирок этаётган тадбиркорлар орасида фақат мен компанияларим ҳақида маълум қилиш учун энг аҳмоқона ва ақлни шоширадиган ишларни қилган бўлсам керак. Баъзан бу ёрдам беради, баъзан эса йўқ.

Virgin America компаниями иш бошлаганида Нью Йорк-Лас Вегас шаҳарлари ўртасида рейсни йўлга қўйди. Менинг ходимларим мени Palms меҳмонхонасига олиб боришди ва энг баланд қаватдан ҳовузга сакрашим кераклигини айтишди. Мен резина арқонга боғланган ҳолда сакрашим керак эди.

Бу ғоя менга ёқди: соатига 80 км тезликда шамол эсар эди. Аммо мен пастга шўнғир эканман, бинони деворига ҳам урилдим ва шимим ҳам бироз ечилди. Оёғимдан қон оқар эди. Мен шу кўринишда тантанали кечада намоён бўлдим.

Фото: Vigrin/Nick Hall

Virgin обрўси менинг шахсиятим билан жуда ҳам боғлиқдир. Шу боисдан ҳам компанияга зарар келтирмаслик учун мен жуда эҳтиёткор бўлишим керак. Бироқ бу таваккалчилик қилмасликни англатмайди. Бизнинг компаниялар гуруҳи кенгайиб борар экан, таваккалчиликлар ҳажми ҳам ортиб бораверади.

Бизнинг асосий инвестиция йўналишларимиздан бири фазовий парвозларни таклиф этувчи компаниялар бўлди. Биз уларга 1 млрд доллардан ортиқ маблағ киритдик.

Биз ҳаммамиз ҳаётимиз давомида доим таваккал қиламиз, булар яқинларимиз билан муносабаитларда ёки ишбилармон ҳамкорларимиз билан бўлган алоқаларда кўзга ташланади. Баъзида бошимизни тошдеворга урамиз, лекин инсонлар қандайдир янги нарсаларни синаб кўрмоқчи бўлиб, омадсизликка дучор бўлганларга нисбатан ғаразликлари йўқ”, — деб ёзади Брэнсон.

MANBA: